Собиқ президент очлик эълон қилди

Грузияда ҳибсга олинган мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвили очлик эълон қилмоқда, деди инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Нино Ломжария қамоқхонада бўлганидан кейин.

Унинг таъкидлашича, собиқ давлат раҳбари айбловларни тан олмади ва ўзини сиёсий маҳбус деб ҳисобламоқда.

"Саакашвилининг айтишича, у кеча квартирасида ҳибсга олинган. Ҳибсга олиш пайтида қаршилик кўрсатмаган ва полиция куч ишлатмаган", дея қўшимча қилди вакил.

У, шунингдек, Саакашвили Украина фуқароси сифатида консул билан учрашишни талаб қилаётгани ва Грузияга қандай келганини муҳокама қилишдан бош тортаётганини қўшимча қилди.

Саакашвили 2004 йилдан 2013 йилгача Грузия президенти бўлган ва шундан кейин қочиб кетган. У банкир Сандро Гиргвлианининг ўлдирилиши ва депутат Валерий Гелашвилининг калтаклагани учун сиртдан суд қилинди. Биринчисида, Саакашвили уч йилга, иккинчисида - олти йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бундан ташқари, собиқ президентга нисбатан 2007 йил 7 ноябрда мухолифат митингини тарқатиш, "Имеди" телекомпаниясининг вайрон қилиниши ва бюджет маблағларини ўзлаштириш каби ҳолатлар бўйича жиноий иш очилган. Улар бўйича суд қарорлари ҳали йўқ.

Грузиянинг собиқ раҳбари Украинада ҳукумат ўзгаришини фаол қўллаб-қувватлаган ва 2015 йилда Одесса вилояти давлат маъмурияти раиси, кейинроқ эса президент Пётр Порошенконинг маслаҳатчиси бўлган. Украина фуқаролигини олган.

2016 йилда у ўз лавозимларини тарк этиб, Порошенкога қарши чиқа бошлади, натижада 2018 йилда депортация қилинди. Бир мунча вақт у Голландияда яшади, Владимир Зеленский даврида у яна Украинага қайтди.

"Унинг провокацияси жиддий қарама-қаршиликка айланиши мумкин эди. Ишонч билан айтишимиз мумкинки, биз мамлакатда катта провокация ва тартибсизликлар олдини олдик", деди Грузия Бош вазири Иракли Гарибашвили "Имеди" телеканали эфирида.

Ҳозир Саакашвили Тбилиси яқинидаги Рустави қамоқхонасида.