Соғлом бўлай десангиз, йиғланг

Йиғи кайфиятни яхшилаб, соғлиқни мустаҳкамлайди. Буни кузатган тадқиқотчилар шундай хулосага келди.

Кўз ёши – организмнинг табиий ҳимоячиси. Бу оғриқни камайтириб, зиқликни юмшатади. Организмда ҳиссий зўриқиш кучайиб, кимёвий моддалар меъёри ошганда улар кўз ёши билан чиқиб кетади. Йиғидан ўзингизни тийманг, бу юрак хуружи хавфини оширади, дейди олимлар. Сиқилганда “аччиқ кўз ёши” тўкишдан уялманг. Енгил тортасиз.

Пиёз – суякни мустаҳкамлайди

Турк олимларининг фикрича, бир ой давомида ҳар куни ярим бош пиёз истеъмол қилиш суяк мустаҳкамлигини 5 фоизга оширар экан.

Шунингдек, пиёз ичакларда фойдали бактериялар ҳосил бўлиши, бошқа сабзавот ва кўкатлар қаторида сиқилишнинг олдини олиб, уйқуни яхшилайди.

Ёғли сут маҳсулотлари...

Бундай маҳсулотлар қон босими ва диабетдан ҳимоя қилади...

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳар куни икки маҳал сут маҳсулотлари – сариёғ, қатиқ, творог, айрон, қатиқ зардоби истеъмол қилиб туриш моддалар алмашинуви, юрак ва эндокрин бези фаолияти бузилишининг олдини олар экан. Ушбу рационга амал қилганларда бошқаларга нисбатан хасталиклар 28 фоизга кам учраркан.

“АиФ” (2021 й, 10-сон) ҳафтаномасидан Т.Шомуродов тайёрлади.