«Солиқчи –тадбиркорга кўмакчи» тамойили амалда

«Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили бугунги кунда давлат солиқ идоралари фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб бормоқда. 

Самарқанд вилояти давлат солиқ идоралари томонидан тадбиркорларга кўмак берилиб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда, зарур маслаҳатлар бериб келинмоқда. Жумладан, Булунғур туманида савдо фаолияти билан шуғулланувчи “Madjitov savdo markazi” масъулияти чекланган жамиятининг фаолият юритишида туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари яқин кўмакдош, маслаҳатчи бўлди.

- 2020 йил декабрь ойида хўжалик моллари савдоси билан шуғулланувчи дўконни очдик,- дейди МЧЖ раҳбари Бекзод Мажидов. - Дастлабки бухгалтерия ҳужжатларини юритиш, онлайн назорат касса машинасини ўрнатган тадбиркорларга бериладиган солиқ имтиёзлари бўйича туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари, дўконимизга келиб Президентимизнинг 2019 йил 6-сентябрдаги ПФ-5813 сонли фармонига асосан тадбиркорларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида тушунтириш берди. Бунинг натижасида мен айланмадан олинадиган солик бўйича, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробарига солиқ имтиёзига эга бўлдим. Нима савол туғилса телефон орқали ёки солиқ идорасига бориб, саволимга жавоб оламан. 

Туман давлат солиқ инспекцияси Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси ходимлари ҳар бир субъектнинг муаммоларини ўрганиб, ечими бўйича маслаҳат бермоқда. Мақсад тадбиркорга кўмак бериб унинг иши юришишига, даромади кўпайишига кўмак бериш, солиқ базаси кенгайтириб, тушумлар кўпайишига ҳисса қўшишдир.

Отабек Каримов,

Булунғур тумани ДСИ тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи.