Сўровларга жавоб бор

- Сайлов округингизда 2020 йилда қандай лойиҳалар режалаштирилган? Улар ижросига киришилганми?
- Ургут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари асосида округ ҳудудида бу йил бир қатор янги корхоналар, тадбиркорлик субъектлари фаолият бошлади. Жумладан, “Исан Полвон Умар Жума" фермер хўжалиги 1 160 миллион сўм ўз маблағи ва 100 миллион сўм банк кредити эвазига интенсив боғ ташкил этди. “Zebinso ona savdo majmuasi” корхонаси замонавий хизмат кўрсатиш ва савдо мажмуаси ташкил қилди.
Кенагас маҳалласида “Ёшлар меҳнат гузари” очилди. Бундан ташқари, инвестиция дастури асосида 2 та умумий ўрта таълим мактабида инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
- Депутат сифатида бевосита ўзингиз сайланган сайлов округида маҳалла ёки меҳнат жамоасида қандай тадбир ўтказдингиз?
- Терсак, Узунсой, Омонқўтон, Украч, Дехқонобод маҳаллаларида сайловчилар билан ўтказилган учрашувларда аҳолининг мурожаатлари асосида туман ва вилоят ташкилотларга 7 та депутатлик сўрови юбориб, жавоб олдим. Шу ва бошқа маҳаллалардаги ижтимоий кўмакка муҳтож 155 оилага “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари етказилишига амалий ёрдам бердим. Ҳудуддаги таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзачсидан туман халқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари ва туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда зарур чора-тадбир белгиладик. “Saхovat poyezdi” ташкил этиб, ҳомийлар ёрдамида ижтимоий кўмакка муҳтож ёшларга моддий ва маънавий кўмак берилди. Йигирма нафардан ортиқ ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди.
- Депутат сифатида ўзингиз сайланган сайлов округи ҳудудидаги аҳоли муаммоларини ҳал этиш юзасидан юборилган охирги депутатлик сўровининг мазмуни ва натижасини шарҳланг.
- Бу йил сайловчиларим талаблари, муаммолари юзасидан мутасаддиларга 20 дан ортиқ депутатлик сўрови юбордим ва уларнинг 19 тасига жавоб олдим. Сўнгги сўровим симёғоч ва трансформаторларни янгилаш юзасидан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” корхонасига юборилган.
Элёр ҲАМРОЕВ,
59-Кенагас сайлов округида вилоят Кенгаши депутати.