Спектаклларимизни жаҳон саҳналарига олиб чиқиш нима беради?
Бу саволга вилоят мусиқали драма театрида ўтказилган "Маданият соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда ушбу йўналишлардаги устувор вазифалар"га бағишланган матбуот анжуманида жавоб берилди.
Унда вилоятдаги мавжуд 138 та маданият ва санъат муассасалари фаолияти, уларнинг моддий-техник базасини бойитиш борасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, соҳани ривожлантиришга қаратилган “Самарқанд тажрибаси”ни яратиш мақсадида ишлаб чиқилган концепция ва ундаги устувор йўналишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
- Кейинги йилларда вилоятимиздаги мавжуд театрларнинг хорижий давлатлар билан халқаро ҳамкорлик алоқалари ортиб бормоқда, - дейди вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Ш.Эшонқулов. – Спектаклларимизни жаҳон саҳнасига олиб чиқиш билан дунё аҳлига миллий санъатимиз, тарихий шахслар, буюк бобокалонларимиз ҳақида кўпроқ маълумот бериш, уларнинг юртимиздаги тарихий обидаларга бўлган қизиқишларини ошириш, шунингдек, тажриба алмашишни мақсад қилганмиз.
Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан берилган саволларга маданият бошқармаси бошлиғи Ш. Эшонқулов ҳамда вилоятда фаолият юритаётган театрлар раҳбарлари томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.
Тўлқин СИДДИҚОВ,
Бахтиёр МУСТАНОВ (сурат).