Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Спорт хабарлари: фудокан каратэ-до, эркин кураш, каратэ киокушинкай, таэквон-до

Самарқанд шаҳридаги "Афросиёб" спорт мажмуасида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан нуронийлар ўртасида “Соғлом ва завқли ҳаёт учун!” шиори остида соғломлаштириш мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа доирасида юртимиз спортини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ фахрийларга “Ўзбекистон спорти фахрийси” кўкрак нишонлари топширилди.

Фудокан каратэ-до

Самарқанд шаҳридаги 31-умумий ўрта таълим мактаби спорт залида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўсмирлар ўртасида фудокан каратэ-до бўйича мусобақа ташкил этилди.
Унда вилоятимизнинг қатор шаҳар ва туманларидан келган ёш спортчилар куч синашди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Эркин кураш

Тошкет вилояти Келес шаҳрида эркин кураш бўйича Ўзбекистон кубоги учун баҳслар бўлиб ўтди.
Нуфузли мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан 400 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Унда вилоятимиз вакиллари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллашди. Хусусан, Тойлоқ олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиси Шерзод Поёнов 92 килограмм вазнда биринчи ўринни қўлга киритди.

Таэквон-до
Самарқанд шаҳридаги футбол маҳорати мактабида спортнинг таэквондо-до (ITF) тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди.

Каратэ киокушинкай
Самарқанд шаҳрида спортнинг каратэ киокушинкай (IFK) тури бўйича мусобақанинг республика босқичи бўлиб ўтди.
Унда 120 нафардан ортиқ спорт усталари ўзаро куч синашди.
Якунда 25 нафар ғолиб аниқланди. Уларнинг оғир вазнда биринчи ўринни эгаллаган 10 нафарига каратэ киокушинкай (IFK) бўйича Осиё биринчилигида иштирок этиш учун йўлланма берилди.