Суғориш тизимида инсон омили камайтирилади
Президентимизнинг 2022 йил 1 мартда “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор ижроси юзасидан вилоятда сув ресурсларини самарали бошқариш, уларнинг ҳисоби ва ҳисоботини тўлақонли юритиш, сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни такомиллаштириш ҳамда ушбу жараёнларга хусусий секторни кенг жалб қилиш мақсадида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.
Қарор билан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли томорқаларини сув билан ишончли таъминлаш, ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларининг ҳамда улардаги гидротехник иншоотларни доимий техник соз ҳолда тутиш белгиланди
Йирик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўз ҳудудида сувни бошқариш ва тақсимлаш ишларига жалб қилинади. Иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлашга оид давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича давлат-хусусий шериклик тамойиллари кенг жорий этилади. Сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини инсон омилига минимал равишда боғлиқ бўлган автоматлаштирилган тизимлар орқали юритиш чоралари кўрилади.
2023 йил якунига қадар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ҳудудидаги сув хўжалиги объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, уларнинг балансига берилади ва белгиланган тартибда кадастр ҳужжати расмийлаштирилади.