Суперлига-2024: «Динамо» футболчиси Анваржон Ҳожимирзаев "Йил кашфиёти" совринини қўлга киритди

ПФЛ 2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхшиларини эълон қилди. 

Унга кўра, «Динамо» жамоаси етакчиси Анваржон Ҳожимирзаев мавсумнинг ҳақиқий кашфиёти бўлди. У ушбу мавсум 10 та тўп киритиб, Суперлигада энг кўп гол урган ўзбекистонлик футболчига айланди ва "Йил кашфиёти" совринини қабул қилиб олди.

Рўзиқул Бердиев мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 53 ёшли мутахассис якунланган мавсумда «Насаф» билан илк бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. 
Чемпион жамоа аъзоси Акмал Мозговой эса энг яхши футболчи деб эътироф этилди. 24 ёшли яримҳимоячи якунланган мавсумда 23 ўйинда 4 гол ва 1 та ассистни амалга оширди.

Барча номинациялар ғолиблари:
Энг яхши футболчи — Акмал Мозговой («Насаф») 
Энг яхши мураббий — Рўзиқул Бердиев («Насаф») 
Энг яхши ёш ўйинчи — Абдуғофур Ҳайдаров («Сурхон») 
Энг яхши легионер — Владимир Йовович («Сўғдиёна») 
Мавсум кашфиёти — Анваржон Ҳожимирзаев («Динамо») 
Мавсум тўпурари — Драган Черан («Пахтакор») 
Энг чиройли гол муаллифи — Марко Миличкович («Металлург») 
Энг яхши ҳакам — Шавкат Насибуллаев
Fair Play соврини — ОКМК клуби.