Суперлига: «Динамо» Самарқандда «Қизилқум» устидан ғалабага эришди
- 26.05.2025 16:20
- 146
- Спорт
Суперлиганинг 11-тури доирасида «Динамо» Самарқандда «Қизилқум»ни қабул қилди.
Ўйинда 3:2 ҳисоби қайд этилди.
Биринчи бўлимнинг 21-дақиқасида «Қизилқум» легионери Роман Попарига ҳисобни очган бўлса, 51-дақиқада «Динамо»нинг 19 ёшли футболчиси Ойбек Ўрмонжонов жаримадан супер гол урди - 1:1.
Учрашувнинг 61-дақиқасида рақиб жамоа футболчиси Шаҳзодбек Раҳматуллаев меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 77-дақиқада эса «Динамо» легионери Журани Ферреира ҳисобни тенглаштирди - 2:2.
Ўйиннинг 90+6-дақиқасида «Динамо» вингери Санжар Қодирқулов томонидан киритилган гол Вадим Абрамов жамоасига ғалаба келтирди - 3:2.
Эслатиб ўтамиз, жамоамиз турнир жадвалида 22 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Теглар:
Динамо
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шароф Бошбековнинг исмини ким қўйган?
- 3 соат аввал
- Мутолаа
"Юрагимда энтикар бахтлар"
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Самарқанд қаҳратони: Беш аср аввалги аномал совуқ
- Бугун, 16:57
- Мутолаа
Мунажжимлар башорат қилади (19-25 январь)
- Бугун, 14:45
- Ўқинг, қизиқ!
“Умрим бўйи ҳамроҳ бўлди дўст ҳамда рақиб”
- 17/01, 14:46
- Мутолаа