Тадбиркордан 16 000 АҚШ доллар талаб қилган мактаб директори қўлга тушди

Навоийда тадбиркорнинг 16 000 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган фирибгар ушланди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси, ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Навбаҳор туманидаги 12-умумтаълим мактаби директори А.О. хусусий корхона раҳбари С.Ҳ.дан туман ҳокимлиги орқали гранит қазиб олиш учун ер ажратиш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ундан 16 000 АҚШ доллари талаб қилиб, пулнинг бир қисми сифатида 9 400 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.О.га нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.