Тадбиркорлар мурожаатининг аксарияти ҳокимлик қарорлари, ер ажратиш ва қурилиш билан боғлиқ
- 09.09.2019 17:36
- 116
- Иқтисодиёт
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокими Э.Турдимов тадбиркорларни қабул қилди.
Бу галги учрашувда қатнашиш учун 23 нафар тадбиркор қурилишга рухсат бериш, кредит олиш, ер ажратиш, музлаткичли омборхона қуриш, ноқонуний қурилиш, низоли ер масаласини ижобий ҳал этишда амалий ёрдам бериш ва бошқа масалаларда мурожаат қилган бўлса, учрашувгача тегишли мутасаддилар томонидан 19 та муаммога ечим топилди. Бугунги қабулда эса муаммосига ечим топилмаган 4 нафар тадбиркор қатнашди.
Бугунги қабулга қилинган мурожаатлар таҳлил қилинганда уларнинг аксарияти ҳокимлик қарорлари, ер ажратишдаги муаммолар ва қурилиш ишлари билан боғлиқ. Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатни эшитиб, кўп ҳолларда туман ҳокимликларининг эътиборсизлиги жойида ҳал этиш имкони бўлган муаммони қуйидан юқоригача кўтарилишига олиб келаётганини таъкидлади. Натижада бюджет юкини енгиллатишга ҳаракат қилаётган тадбиркор сарсон бўлмоқда. Шунинг учун жойлардаги масъуллар вазифасига чуқурроқ ёндашиб, мурожаатлар мазмунига жиддийроқ эътибор қаратиши лозимлигини билдирди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа