Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қиляпти
Жорий йилнинг 11 ойи давомида Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига келиб тушган 2588 та даъво аризанинг 2225 таси мазмунан кўриб чиқилган. Уларнинг 1972 таси қаноатлантирилган, 222 тасини қаноатлантириш рад қилинган, 11 таси кўрмасдан қолдирилган ва 20 таси бўйича иш юритиш тугатилган. Суд мажлисларининг 856 таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб, Савдо-саноат палатаси томонидан 70 та, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 94 та даъво аризалари киритилган.
Бу албатта, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳар томонлама кўмак бериш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлигининг амалдаги исботидир.
Қолаверса, мазкур ташкилотлар даъвогар тарафнинг манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан судга даъво киритиш билан биргаликда, суд мажлисларида ҳам даъвогарнинг манфаатида қатнашиши уларга ҳуқуқий ёрдам бўлмоқда.
Жорий йилда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга процессуал ҳуқуқларнинг кодекс даражасида белгилаб берилиши тадбиркорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишида яна бир илғор қадам бўлди.
К.ТУХТАЕВ,
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси.