Тадбиркорлар туризм соҳасидаги имтиёзлардан қанчалик хабардор?

Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларининг ҳузурига борган ҳолда тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Хусусан, Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари туризм соҳасида фаолият юритаётган “Шаҳзод плаза” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, тадбиркорлик субъекти вакиллари билан солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлар, Президентимизнинг жорий йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмуни юзасидан тушунтириш ишларини олиб борди.

– Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантиришда муҳим ҳужжат бўлди, – дейди жамият бош менежери Марям Латипова. – Корхонамиз туризм ва меҳмонхона хизматини кўрсатишга ихтисослашган. Мазкур фармон фаолиятимизни ривожлантиришга қулай шароит яратмоқда. Жумладан, туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилиши, туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари кўрсатувчи субъектлар ер солиғи ва мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилиниши, улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш муддатининг жорий йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилгани айни муддао бўлди.

Бекмирза Аҳмедов,

Самарқанд шаҳар ДСИ тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи.