Тадқиқот: COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганлар уч марта камроқ касал бўлади
Лондондаги «Империал» коллежи тадқиқотчилари ва Ipsos MORI маркетинг тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, COVID-19 вакцинасининг иккита компонентини олган одамларнинг эмланмаган одамларга қараганда коронавирус юқтириш хавфи уч баравар кам.
Коронавирусни мониторинг қилиш дастури REACT-1 номли тадқиқот натижалари Англияда 24 июндан 12 июлгача бўлган 98 233 кишидан олинган тест натижаларига асосланган.
"Бугунги натижалар COVID-19 га қарши эмлашнинг муҳимлигини яққол кўрсатди. Чунки ушбу босқичда эмланмаганларда тўлиқ эмланганларга қараганда ижобий тест натижаси уч баробар кўпроқ", деди Ipsos MORI жамоатчилик билан алоқалар бўйича бошқарувчи директор Келли Беавер.
Бундан ташқари, тадқиқотчилар тўлиқ эмланган одамлар эмланмаганларга қараганда вирусни бошқаларга юқтириш эҳтимоли камроқ, чунки улар ўртача вирус юкига эга бўлиб, вирусни камроқ ажратади, деган хулосага келишди.