Талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка жорий этилади
2023 йил ноябрига қадар Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар дафтари»га киритилган талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўзи вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2023 йил ноябрига қадар Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар дафтари»га киритилган талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.
Мазкур қарорда қуйидагилар назарда тутилади:
«Ёшлар дафтари»га киритилган талаба ёшларнинг давлат ташкилотларида амалиёт ўтаган вақтида субсидия ажратиш;
амалиётни давлат олий таълим муассасаларининг ўқув режаларига мувофиқ амалиётни ўташ дастури асосида амалга ошириш;
давлат олий таълим муассасалари билан биргаликда битирувчиларнинг амалиёт давридан кейин иш ўринларига жойлашишларига кўмаклашиш.