Талабаларни “квартира”га қўювчилар Е-ижара интерактив хизмати орқали ижара шартномаси тузиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш интерактив хизмати – Е-ижара (ijara.soliq.uz) дастури синовдан ўтказилмоқда.

Унда юридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулк объектлари учун тузилган ижара ёки текин фойдаланиш тўғрисидаги шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари мумкин.
Бундан ташқари, талабалар билан тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳам Е-ижара интерактив хизматида ҳисобга қўйиш мумкин. Ижарага берувчи ijara.soliq.uz сайтига кириб "Ижарага олувчи тўғрисида маълумот" ойнасига ижарага олувчи талабанинг ЖШШИРни киритганда талабага оид маълумотлар (Ф.И.О, таълим олаётган ўқув юрти, факултети, таълим шакли ва босқичи, шунингдек доимий рўйхатга олинган манзили) автоматик шаклланади.

Талабалар билан тузилган ижара шартномалари ҳисобга қўйилганда ушбу маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги базасида шаклланади. Бу эса ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришда олий ўқув юртларига қулайлик яратади.

Давлат кадастрлари палатаси
вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати.