Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Танқиддан сўнг Спитамен шоҳкўчасига замонавий светофор ўрнатилди

Zarnews.uz сайтида «Фойдаси йўқ «зебра», бордюрга чиқиб кетган машина» сарлавҳали мақола берган эдик. Унда шаҳримизнинг Спитамен шоҳкўчасидаги Самарқанд давлат университетининг 1-ётоқхонаси жойлашган йўлдаги зебра чизиқларига ҳайдовчиларнинг эътиборсиз муносабати, натижада юз бераётган йўл транспорт ҳодисалари ҳақида ёзилганди. Ушбу жойга светофор ёки видеокамера кузатуви ўрнатилиши таклифи берилганди.

Муаллиф Дилмурод Атауллаевнинг хабар беришича, яқинда Спитамен шоҳкўчасига замонавий, пиёдалар томонидан бошқариладиган светофор ўрнатилибди. Бу пиёдалар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.