Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Театр ҳақида нималарни биламиз?

Театр минг йиллар олдин пайдо бўлганини ҳамма билади. Бироқ у оддий суҳбат жараёнида содир бўлганини кўпчилик билмаса керак. Жараён афиналик шоир Феспид ўз чиқишларининг бирида яна бир бадиий асарни ифодали ўқиб берувчи санъаткорни таклиф қилганида келиб чиқди. Келинг, театр ва рақс санъати ҳақидаги баъзи маълумотларни ўқийлик.

Россия армия театри саҳнасида 1000 киши бемалол жойлашади

Москвадаги Россия армияси театри саҳнаси Европадаги энг катта саҳнадир. 1934 йилда лойиҳалаштирилган ўн қаватли бино немис учувчилари қўниши учун қулай майдон бўлиб чиқди: унинг чизмаси улкан беш қиррали юлдуз шаклини такрорлайди.

Дунёдаги энг кичик намойиш гугурт қутисида бўлиб ўтади

Москвадаги “Соя” театрининг машҳур “Апокалипсис”и 10 дақиқа давом этади. Асарда барча безак ва қўғирчоқлар гугурт қутисида жойлашган. Ҳар бир саҳна гугурт олови нури остида ўйналади ва олов тугамагунча 15 сониядан кўпроқ давом этади.

Сталиннинг ёқтирмаслиги боис “Гамлет” СССРда 30 йил саҳналаштирилмаган

Бундан ташқари, бир назарияга кўра Сталин “Гамлет” деб номланган махфий операция натижасида ўлдирилган. Бу ерда Шекспир фожиаси қандай қилиб инсониятнинг асосий ўйинига айланганлиги тўғрисида гап кетган бўлса, ажабмас.

Ҳар мавсумда бир балет раққосаси 120 жуфтдан зиёд пуанта-оёқ кийимидан фойдаланади

Ўтган мавсумда мен қарийб 125 жуфт пойин пойабзалдан фойдаландим, дейди Мариинский театри прима-балеринаси Виктория Терешкина. “Катта спектакль учун икки ёки уч жуфт, ҳар бир акт учун эса бир жуфт пойабзал керак бўлади”.

Томошабин анкетани тўлдириб, уйига кетадиган спектакль мавжуд

Бу Швейцариянинг Magic Garden театр компаниясининг “Questioning/Сиз кимсиз” номли минималистик асаридир. Бу ерда ҳеч қандай актёр, на безак, на саҳна - фақат сиз, бошловчи, бошқа томошабинлар ва бир нечта ўйноқи саволлар бўлади, холос.

Манзаралар макетида ерни тасвирлаш учун чой ичинг ва қолган чойни қуритинг

Театр рассомлари анча олдин рақамли 3D-моделларига ўтиши мумкин эди, бироқ улар ҳали ҳам макетларни ёпиштиришга мажбур. Бу ишда рассомдан рассомга ўтиб борадиган бир неча ҳийла ишлатишади. Масалан, ишлатилган чой барглари қуритилса, у ерга ўхшайди.

Москвада 390 та театр бор. Лекин бу аниқ рақам эмас

Умуман олганда, кўплар театрлар сонини санашга уринган: баъзилари 200 дан кам деб айтишади, бошқалари 400 дан ортиқ дейди.

СССРда фақат аёллар ўйнайдиган театр бор эди

Иккинчи жаҳон уруши даврида Бошқирдистон Республикасининг Салават шаҳрида етти актрисадан иборат кўчма театр бор эди. Жамоа эркаклари урушга кетгач, аёллар ўзлари орасида эркаклар ролини бўлиб олиб, бутун репертуарни ижро этган ва театрни сақлаб қолган.

Бир балетда раққос экскаватор билан рақсга тушади

Доминик Буавеннинг бир раққоса ва битта экскаватор учун мўлжалланган кўча намойиши «Transports Exceptionnels» деб номланган. Олти йил олдин “Ҳудуд” фестивали Москва истироҳат боғларининг бирида “Па-де-де ва экскаватор” номи билан намойиш этилган. Хореограф экскаваторнинг ўзи билан рақсга тушади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.