The Times нашри саёҳат учун қулай ҳудудларни тавсия қилди: Самарқанд алоҳида тилга олинган

Буюк Британиянинг нуфузли нашри май ойида ташриф буюриш учун 11 та энг яхши давлат номини эълон қилди. Ўзбекистон ҳам бу рўйхатдан жой олиб 8-поғонани банд этган.

“Илиқ ва қуруқ об-ҳаволи май ойи иссиқ ёздан фарқли равишда мамлакатга ташриф буюриш учун энг қулай вақт ҳисобланади. Бу пайтга келиб пойтахтнинг Чорсу бозори баҳорий маҳсулотлар – кўк ўрик (довча), олма, қулупнайга тўлади”, дейилади мақолада.

The Times шунингдек, мовий гумбазли масжидлар жойлашган тарихий муҳит ва Шохи Зинда мажмуасига эга Самарқанд ҳамда Арк қалъаси жойлашган Бухорони зиёрат қилишни тавсия қилади.