Тиббиёт ходимларига 1,2 миллиард сўм рағбатлантириш пуллари тўланишида кечикишга йўл қўйган ходим ишдан олинди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонаси томонидан тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пуллари учун талабнома юборилган бўлса-да, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ўрнатилган тартибда тиббиёт ходимлари рўйхатини тасдиқлаб, маблағ ажратишга талабномани вилоят молия бош бошқармасига тақдим этилмаганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.
Хабарда Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан жорий йилнинг 15-18 май кунлари короновирус билан касалланган беморлар даволанаётган соғлиқни сақлаш муассасалари ва бу жараёнда иштирок этаётган бошқа муассасаларда ўтказилган назорат тадбирларида юқоридаги ҳолат оқибатида вилоятда 61 нафар тиббиёт ходимларига 1,2 миллиард сўм рағбатлантириш пуллари тўланишида кечикиш аниқланганлиги айтилади.
Мазкур хабар юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Жорий йилнинг 1 майида вилоятда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида тизимда иш унумдорлигини янада ошириш ҳамда ходимлар томонидан ички меҳнат тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя этиш масаласига қаратилган навбатдаги ижро аппарати йиғилиши баёнида белгиланган топшириқларга биноан инқирозга қарши ташкил этилган жамғармадан берилаётган 6 фоизлик қўшимча маблағ ҳамда карантинга бириктирилган ходимларнинг иш ҳақлари, штатларнинг тўғри тақсимланишига, шунингдек, уларнинг ҳисоб-китобини юритиш ишлари бошқарманинг бош иқтисодчиси С.Исламов зиммасига юклатилган.
Тиббиёт ходимларига маблағ ажратиш учун молия бош бошқармасига тақдим этиладиган талабномани ўрнатилган тартибда, ўз вақтида тақдим этмаганлиги аниқланганлиги сабабли вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг бош мутахассиси (иқтисодчиси) С.Исламов ўз вазифасидан озод этилганлигини маълум қиламиз.
Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.