Tил масаласи мавсумий мавзу эмас

Раҳимбой ЖУМАНИЁЗОВ, Тошкеннт ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти доценти:
- Қонун сўзи — қудратли сўз. У барчани сергаклантиради, итоат эттиради, киши эътиборини тортувчи куч бор унда. Айни пайтда унга сўзсиз бўйсуниш, уни ҳурмат қилиш талаби ҳам бор.
Муайян соҳа ёхуд жабҳага оид қонунлар ўша тизимнинг ривожини таъминласа, шундай ҳужжатлар борки, улар бутун бир халқнинг руҳияти, миллатнинг қиёфасини ўзида мужассам этади.
Миллатнинг руҳи бўлган она тилидан бебаҳра қолдириш уни гумроҳ қилиш билан баробар. Ижтимоий-маънавий зарурат, эҳтиёж сифатида қаралмаган нарса-ҳодисаларнинг бари ўткинчига айланади. Бу жамиятда ижрони пайсалга солиш, лоқайдлик ва бепарволик иллатларини шакллантиради.