ТИВ Ҳиндистонда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
- 02.10.2019 12:58
- 121
- Хориж
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистонда ва у ерга бориш ниятида бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирди.
Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси берган маълумотга кўра, Ҳиндистоннинг Бихар штати ва бошқа ҳудудларида қаттиқ ёмғир ёғиши оқибатида содир бўлган сув тошқинлари, ўпирилишлар сабаб минглаб одамлар хавфли ҳудуларни тарк этишга мажбур бўлишмоқда.
Мамлакат бўйича 110 нафардан ортиқ одам мазкур табиий офат қурбони бўлди. Одамларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ҳамда мол-мулкидан айрилган фуқароларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ҳукумат томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
“Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини табиий офат ҳудудларига вақтинчалик бормасликка чақиради”, дейилади хабарда.
Вазирлик Ўзбекистоннинг Нью-Деҳли шаҳридаги элчихонаси телефон рақамларини эслатиб ўтган: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа