Тожикистонда машина дарёга қулаши оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019-йилнинг 30 июль куни Сўғд вилояти Шаҳристон довонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ва машинанинг дарёга қулаб кетиши оқибатида Ўзбекистон фурқароси А.Д. вафот этди. Бошқа ҳамюртимиз А.Н. жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.

ТИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, марҳумнинг жасади қариндошлари ҳамроҳлигида ватанга юборилди.

Элчихона вазиятни назоратга олди ва жароҳатланган ҳамюртимизга ёрдам беришнинг консуллик-ҳуқуқий масалалари билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Тожикистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарурат вазиятларда мамлакатимизнинг Душанбе Элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +992-37-224-75-39, +992-37-228-99-03, +992-37-224-75-42.