“Токио-2020”: Японлар олимпиадани бекор қилишни талаб қилмоқда
Ҳа, 80 фоиз японлар шу йил 23 июлдан 8 августгача ўтказилиши белгиланган Токио олимпиадасини бекор қилиш ёки кечиктиришни талаб қилмоқда (“Мир новостей”, 22-сон).
Шаҳарларда олимпиадага қарши оммавий митинглар бўлиб ўтмоқда.
Япон врачлари 200 мамлакатдан коронавируснинг турли штампларини ташиб келувчилардан хавфсирашмоқда. Улар сиёсатчиларни ҳали вақт борида Олимпиадани тўхтатишга чақирмоқда.
Японияда ҳарбий шифокорлар ва ҳамширалар шошилинч равишда ҳеч бўлмаганда қарияларни COVID-19 га қарши эмлашга сафарбар этилган.
ҲДК Халқаро Олимпиада қўмитаси эса ўйинларга пандемия таҳдид солмаслигига японларни ишонтиришга уринмоқда.
Т.Шомуродов тайёрлади.