“Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйича қўшимча авиақатнов амалга оширилади

Самарқандга учишни режалаштираётган йўловчилар учун қулай шароит яратилди.

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни “Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйича қўшимча қатнов амалга оширилади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК хабарига кўра, қатнов рақами HY045. Тошкентдан соат 19:55 да училади. Самарқандга қўниш – соат 20:50 да.

Чипталарни авиакассаларда ёки авиакомпаниянинг расмий сайти орқали харид қилиш мумкин.