Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Кеча, 17 октябрь куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида бешта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

«Mercedes-Benz» русумли автомобиль ҳайдовчиси, 40 ёшли Бахтиёр А. светофорнинг тақиқловчи сигналига тўхтаган. Масофа сақланмаганлиги туфайли қуйидаги автомобиллар иштирокида бирин-кетин тўқнашувлар юз берган: «Нексия» русумли автомобилда ҳаракатланиб борган 32 ёшли Зоир И., «Кобальт» русумли автомобилда 50 ёшли Сайдулла Ш., «Каптива» русумли автомобилда 19 ёшли Жаҳонгир А. ва «Нексия» русумли автомобилда 56 ёшли Мираҳмад А.

Воқеада ҳеч ким жабр кўрмаган.