Тошкентда маст ҳолда ухлаб қолган фуқаро ёниб кетди
- 12.08.2019 11:04
- 171
- Ўзбекистон
10 август куни Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлик бошқармаси маълумот берди.
Ёнғин соат 19:34 да, Яшнобод тумани, М.Риёзий мавзеси 18-уй 60-хонадонда юз берган. Ёнғинда 20 кв. метр майдонида уй жиҳозлари ёнган, хонадоннинг 30 кв метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 19:42 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:01 да ўчирилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро халок бўлган.
Ёнғин маст ҳолда сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Теглар:
ёнғин