Тойлоқда "Damas" икки йўловчини уриб кетди
- 11.06.2024 10:39
- 300
- Ҳодиса
Кеча, 10 июнь куни соат 18:10 лар атрофида Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи «Қўрғонча- Қундузак» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Damas» русумли автомашина йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда ушбу фуқаролар ва транспорт воситаси ичида бўлган бир нафар йўловчи олган тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
"ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ, - дея хабар беради вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати. - Ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда".
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Суд — ҳукм чиқаради, адвокат — ҳимоя қилади
- 02/05, 15:20
- Самарқанд