Трампга кўпроқ руҳий касаллар шифохоналари керак бўлиб қолди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда руҳий касаллар шифохоналари сонини кўпайтириш зарур эканлигини таъкидлади

Унинг таъкидлашича, АҚШда фуқароларга нисбатан бўлиб ўтган оммавий қотилликлар (отишмалар) сабабли ҳукумат бу лойиҳага маблағ ажратиши зарур. “Агар биз 60-70-йилларни ёдга оладиган бўлсак, кўп сонли шундай касалхоналар ёпилган эди, касалларни эса шунчаки кўчага қўйиб юборишди. Биз бу одамлар кўчада сайр қилиб юришларига йўл қўя олмаймиз”, - деди Америка етакчиси.  

Август ойининг бошидан бери АҚШда отишма билан боғлиқ учта кўнгилсиз ҳолат содир бўлди. 4 августга ўтар кечаси Огайо штатининг Дейтона марказидаги қовоқхоналарнинг бири ёнида Коннор Беттс милтиқдан ўқ отиб, оммавий отишма бошлади. У 9 кишини ўлдирди ва 26 кишини жароҳатлади. Жиноятчини бир дақиқа ичида йўқ қилишди.

Яна иккита шунга ўхшаш воқеа, Иллиной штати Чикагода ва Техас штати Эль – Пасода содир бўлди. Биринчи ҳужум оқибатида етти нафар инсон жабр кўрди, иккинчиси оқибатида – 22 нафар одам вафот этди, яна ўнлаб одамлар жароҳат олишди. Техаслик ўқчи АҚШга кириб келаётган “Лотин америкаси ҳужумига” ўта ҳуқуқий экстремистик қарашларни ифода этган.