Трампнинг маслаҳатчиси Гренландияни АҚШ таркибига қўшиб олиниши ҳақида баёнот берди
Оқ уй Миллий иқтисодиёт кенгашининг бошлиғи, Америка етакчиси Дональд Трампни Дания ҳудудига (Гренландия) бўлган қизиқиши ҳақидаги гап сўзларга жавоб берди.
Лоуренс Кадлоу ОАВда тарқалган, Дональд Трампнинг Гренландияга бўлган қизиқиши ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади. Бу ҳақида “Российский Диалог” ТАСС берган маълумотга таяниб хабар берди.
Маслаҳатчининг таъкидлашича, АҚШнинг 33–президенти Гарри Трумэн ҳам ўз вақтида Данияга тегишли оролларни сотиб олиш ҳақида фикр юритган. Оқ Уй вакилининг хабар беришича, айни вақтда вазият ривожланмоқда, Вашингтон яна ушбу лойиҳани кўриб чиқмоқда.
Бироз илгари The Wall Street Journal нашри ўз манбаасига таяниб, Трампни маслаҳатчилар билан Гренландияни сотиб олиш эҳтимоли ҳақидаги суҳбати ҳақида хабар берганди. Шу билан бирга айрим маслаҳатчилар, Америка етакчисининг фикрини ҳазил тариқасида қабул қилишган.
Кейинчалик Дания маҳаллий ҳукумати Гренландия ҳеч кимга сотилмаслигини тушунтириб ўтишди.