Транспорт, Энергетика вазирликлари, Ветеринария қўмитаси, “Uzbekistan Airports”, “Темир йўллари”... Президент рақамлаштириш борасида қатор ташкилотларни танқид қилди

IT соҳаси вакиллари билан учрашувда давлат раҳбари барча вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари, олийгоҳлар ректорлари рақамлаштиришни биринчи навбатдаги вазифалар қаторига олиб чиқиши лозимлигини таъкидлади.

Бу борада адлия, меҳнат, олий ва халқ таълими вазирликлари, солиқ, божхона идоралари, Навоий комбинати, “Автосаноат”, “Саноат қурилиш банки”да рақамлаштириш бўйича натижалар борлиги қайд этилди.

Лекин, Транспорт, Энергетика вазирликлари, Ветеринария қўмитаси, “Uzbekistan Airports”, “Темир йўллари”, “Агросуғурта”да ишлар аҳволи суст экани маълум қилинди.

"Хорижий корхоналар ёшларимизга ишонч билдириб, жорий йилнинг ўзида 100 миллион долларлик хизматларга буюртма берган. Лекин, маҳаллий корхоналаримиз буюртмалари бундан анча кам.

Бундан ташқари, ҳудудларда ёшларни экспорт бозорларига чиқишга кўмаклашадиган тизим яратишимиз шарт ва зарур", деди Президент сўзининг якунида.