Туғруқхона мудираси билан тил бириктирган аёл 35 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлди
- 09.12.2019 14:54
- 301
- Жамият
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи М.Т. 35 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлди, дея хабар қилди "postda.uz".
Шу мақсадда аёл таниши, Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими мудираси Н.Т. билан жиноий тил бириктирди.
Оқибатда туғруқхона бўлими мудираси Қурама маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи уй бекаси М.М. ҳамда унинг турмуш ўртоғига М.Т.нинг фарзандини 500 АҚШ долларига сотмоқчи эканлигини айтади.
М.М. туман тиббиёт бирлашмасига 5500000 сўм пул олиб келиб, Н.Т.га 1500000 сўм ва чақалоқнинг онасига эса 2200000 сўм пул ҳамда умумий қиймати 500000 сўмлик кийимларни беради.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
бола сотиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа