Украинадан қайтган фуқаролар иш билан таъминланяпти
- 30.03.2022 11:37
- 25
- Самарқанд
Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов Украина давлатидан эвакуация қилинган фуқаролар билан учрашди.
Туманда 855 нафар фуқаро Украина давлатидан қайтиб келган. Уларнинг яшаш шароити ўрганилганда 644 нафари меҳнатга яроқлилиги аниқланди. Улар учун “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Шунингдек, тадбирда "Почвон" маҳалласида рўйхатда турувчи Дилрабо Муродуллаева Киев шаҳридан қайтиб келганидан сўнг фарзандларини мактабга жойлаштиришда муаммосига дуч келаётгани ҳақида туман ҳокимига мурожаат қилди. Унинг мурожаати шу куннинг ўзида ҳал этилди.
Йиғилишда асосан ўқишни кўчириш, тадбиркорлик учун кредит ва ер олиш тартиби, маҳсулотларни экспорт қилиш, тиббий кўрикдан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Туман ҳокими мурожаатчиларнинг муаммолари билан танишиб, амалий ёрдам беришни ваъда қилди.