Туркиялик сураткаш Самарқанднинг осори-атиқалари ҳақида фотоальбом тайёрламоқда

Регистон майдонидаги Шердор мадрасасида туркиялик фотограф Орҳан Дургут томонидан фотокўргазма ташкил этилди.
30 йиллик тажрибага эга бу фотограф 10 йилдан буён дунёнинг турли шаҳарларида ислом давлатлари маданиятини акс эттирган фото суратлар кўргазмасини ташкил этиб келмоқда.
Кеча ўз ишини бошлаган кўргазмани бугун Самарқанд шаҳрида ўтказилган халқаро хайрия марафони иштирокчилари катта қизиқиш билан томоша қилди. Вилоят ҳокими Э.Турдимов ҳам кўргазмани кўздан кечирди ва фотограф фаолиятига муваффақият тилади.
Орҳан Дургут Самарқанднинг тарихий обидалари фотосуратлари ва изоҳлар жамланган китоб-альбом тайёрлаётганини вилоят ҳокимига маълум қилди. Вилоят ҳокими унинг ташаббусини маъқуллади.
Тўлқин СИДДИҚОВ.