“Уддабурон” тадбиркорнинг фаолиятига чек қўйилди
- 16.02.2019 13:01
- 140
- Иқтисодиёт
Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишга қаратилган назорат тадбирларида тегишли ҳужжатсиз фаолият юритаётган айрим фуқароларнинг ноқонуний фаолияти фош этилмоқда.
Жумладан, вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ташкил этилган назорат тадбирида фуқаро О.Д давлат рўйхатидан ўтмасдан чакана савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланди.
-Афсуски даромад олишга ақли етган, аммо фаолиятини қонунийлаштирмаган уддабурон “тадбиркор”лар ҳамон учраб турибди,-дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси ходими Салим Маматқулов.- Фуқарога фаолиятини қонунийлаштириш бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди. Унинг 9 турдаги, жами қиймати 72 290 000 сўмлик пишириқ ва ширинликлар учун мўлжалланган қутилари далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилди.
Самарқанд вилояти ДСБ
жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа