Украина давлат тузилмаларида шов-шувли истеъфолар
Украина давлат тузилмаларида: Президент девони, Мудофаа вазирлиги ва Бош прокуратурада бир қатор шов-шувли истеъфолар содир бўлди.
Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко ўз лавозимини тарк этди. Ишдан бўшаш сабаблари айтилмаган, аммо сўнгги пайтларда журналистларда унга, хусусан, қимматбаҳо машиналардан фойдаланишга оид саволлар бўлган.
Мудофаа вазири ўринбосари Вячеслав Шаповалов ҳам Украина Қуролли кучлари учун озиқ-овқат сотиб олиш билан боғлиқ можаро фонида истеъфога чиқди.
Аввалроқ президент Владимир Зеленский сафарбарлик ва ҳарбий ҳолат даврида амалдорлар хорижга чиқа олмаслигини айтган эди.
Владимир Зеленский:
"Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши амалдорларнинг хорижга чиқиши бўйича фундаментал қарор қабул қилди. Бу марказий ҳукуматнинг барча мансабдор шахслари, маҳаллий ҳукуматнинг турли даражаларига тегишли.
Тақиқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, халқ депутатлари, прокурорлар ҳамда давлат ва давлат ишларида ишлаётган барча шахсларга тааллуқлидир. Ҳозир дам олишни истаса, давлат хизматидан ташқарида дам олади. Энди амалдорлар хорижга дам олиш ёки бошқа нодавлат мақсадларда чиқа олмайди”.
Бир неча кун аввал ҳуқуқ-тартибот идоралари бюджет маблағларини ўзлаштирган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятини тўхтатиб, тараққиёт вазири ўринбосари Василий Лозинскийни 400 минг доллар пора олаётган вақтида қўлга олинган эди. Амалдор 22 январь куни ишдан бўшатилган.