Украина низоси билан боғлиқ воқеалар қисқа сатрларда
▪️ Москва яқинидаги ҳарбий қисм яқинида иккита ва кейинроқ яна битта дрон қулагани ҳақида Москва вилояти губернатори маълум қилди.
▪️ Сўнгги 24 соат ичида Украина Қуролли кучлари ҳужумнинг барча йўналишларида бир километр олдинга силжиганини маълум қилди.
▪️ Сешанбага ўтар кечаси Россия армияси "шаҳид" дронлари ёрдамида катта зарба беришга ҳаракат қилган. Украина Бош штаби 30 та дрондан 28 таси йўқ қилинганини маълум қилган.
▪️ Буюк Британия ҳукумати чоршанба куни Лондонда Украинанинг урушдан кейинги тикланишига бағишланган халқаро конференцияда 38 мамлакатдан 400 компания урушдан кейин Украина иқтисодиётини тиклашга ёрдам бериш ваъдасини имзолашини эълон қилди.
▪️ Times: Финляндиянинг янги ҳукумати Украина билан урушда Россияни қўллаб-қувватлаётган Африка ва Осиёдаги қашшоқ мамлакатларга ёрдам бериш учун пул сарфлашни тўхтатмоқчи.
▪️ Пентагон янглишиб, Украинага ҳарбий ёрдам нархини 6,2 миллиард долларга оширган. Май ойида Пентагон ёрдам маблағи уч миллиардга ошириб кўрсатилган бўлса, яқинда маълум бўлишича, тафовут бундан икки баробар ошиқ.
▪️ Россия ҳукумати маҳбусларни фронтга юборишни қонунийлаштирди: Давлат Думаси судланган шахсларга шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўташга рухсат берувчи қонунни қабул қилди.
▪️ Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Каховка ГЕЭининг вайрон қилинишини “экоцид” деб атади ва Россияни жавобгарликка тортишга чақирди. Украина ўрмонларининг 50 гектардан ортиқ майдони сув остида қолгани ва камида ярми нобуд бўлгани айтилмоқда.