Украина: Олий суд раҳбари 3 миллион доллар пора билан ушлангач, ўнлаб судьяларнинг уйида тинтув ўтказилмоқда
Аввалроқ Украина коррупцияга қарши кураш ташкилоти томонидан мамлакат Олий суди раҳбари Князев ҳибсга олингани ҳақда хабарлар тарқалганди. Маълум бўлишича, Всеволод Князев 3 млн. доллар пора олаётган вақтда қўлга олинган.
Украина коррупцияга қарши курашиш бюроси ва ихтисослаштирилган прокуратура Олий суд раҳбари томонидан 3 миллион долларга яқин пора олинганини тасдиқлаган.
Мамлакат ОАВларига кўра, Украина Қуролли Кучларининг яна 18 нафар судьяларига нисбатан тинтувлар ўтказилмоқда. Князев суд жараёнларида олигарх Константин Жеваго манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун пул олган, дейилади хабарларда.
Пора сифатида олинган пуллар фотосуратини эълон қилган. Бюро ҳолат юзасидан тўлиқ тафсилотлар кейинроқ очиқланишини билдирган.
Олий суд Князев атрофида содир бўлаётган воқеалар муносабати билан 16 май куни Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилди.