Украинада воқеалар ривожининг иккита фожиали сценарийси айтилди

Босқичма-босқич Украинанинг изоляцияга мойил бўлган авторитар мамлакатга айланиши фожиали оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда украиналик сиёсатшунос Руслан Бортник «Наш» телеканали эфирида маълум қилди.

"Авторитаризмга мойиллик катта бизнес ва мамлакат ичидаги мухолифат билан тўқнашувга, изоляцияга мойиллик эса чет эллик шериклар орасидаги зиддиятга олиб келади", дея тушунтирди у.

Мутахассиснинг ишонтиришича, бундай шароитда Украинани фақат иккита классик ечим кутмоқда: кенг кўламли норозилик ҳаракатлари ёки ҳарбий кескинлашув.

Бортникнинг таъкидлашича, ҳатто жуда хоҳласа ҳам Киев яқин келажакда янги сайловлар, ислоҳотлар ўтказа олмайди ва кенг мунозарага эришмайди.

Бироқ асосий хавф - содир бўлиши мумкин бўлган норозиликлар сабаби ва вақтини олдиндан айтиб бера олмасликда.

Аввалроқ, сиёсатшунос, агар сиёсий инқироз юзага келса, Украина ҳудудини қўшни давлатлар бўлиб олиши мумкинлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, илгари «қўшни»лар "Европанинг бошқача сиёсати" ва АҚШнинг таъсири туфайли бундай қадамга журъат эта олишмаган.