Улкан астроид Ер билан тўқнашиши мумкин
Улкан астроид 2029 йилда Ерга жуда яқин жойдан учиб ўтади, деб хабар бермоқда Fox News. Унинг кенглиги 335 метрни ташкил этади.
"Апофис" номли бу астроид 2029 йил, 13 апрелда Ердан 30 минг км. узоқликдан учиб ўтади, аммо унинг Ер билан тўқнашиши эҳтимоли ҳам бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда мутахасислар.
Астроном олимларнинг Ер шари ҳимоясига бағишланган конференциясида "Апофис"нинг Ер билан тўқнашиши масаласи, шунингдек агар тўқнашув содир бўлиши эҳтимоли бўлса унинг олдини олиш ва бу астроидни бошқа йўналишга буриб юбориш кабилар муҳокама қилинмоқда.