Умуман ухламайдиган бола

Ғалати одатларга эга «ғаройиб» кишилар ҳақидаги дастлабки мақоламизда голландиялик "муз одам" - Вим Хоф ҳақида ёзган эдик. Энди 2-3 йиллаб ухламаган ғаройиб бола ҳақида ўқийсиз.

2006 йилда америкалик Шеннон ва Дэвид Лемблар оиласида ўғил фарзанд дунёга келди. Ретт исмли бу болакай ғаройиб қобилият билан туғилди. Бола кечаю кундуз ухламас эди. Дастлаб она-онаси унинг тинимсиз йиғлаётгани туфайли ухлай олмаяпти, деб ўйлашди. Шу сабаб кўрсатмаган, текширтирмаган олиму шифокорлар қолмади. Аммо ҳеч ким болакайнинг нима учун ухламаслиги сири билишолмади. У ҳам бошқа тенгдошлари каби ўйнайди, югуради, мактабга боради. Ота-онаси, дўстлари билан сайр қилади. Бироқ кечаси ҳамма ухлаганда, Ретт бедор тонг оттиради. Ҳозирда у 14 ёшда, умри давомида бирор марта мижжа қоқмаган. Бундан у зарар кўргани ҳам, касал бўлгани ҳам йўқ. Дунёнинг энг кучли шифокорлари ҳам унинг нима учун ухлай олмаётганлигини тушунтириб беролмади.

Кейинчалик бола туғилганида бош миясида бироз силжиш юзага келганини, айнан миянинг шу қисми ухлатиш учун жавобгар бўлиши аниқланди. Ҳатто унга Арнольд-Киари касаллигига чалинган деган хулосага ҳам келишди.

Дилмурод Тўхтаев тайёрлади.