Умумий овқатланиш объектларининг иш тартиби қандай?
11 август куни вилоят пандемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси карантин қоидаларини юмшатиш тўғрисида қарор қабул қилган ва унда умумий овқатланиш объектлари 8:00 дан 20:00 га қадар фаолият кўрсатиши белгиланган эди.
12 август куни эса республика махсус комиссиясининг карантин чоралари юмшатилиши бўйича қарор эълон қилинди. Унда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона)га кеч соат 23.00 гача фаолият кўрсатишга рухсат берилди. Бунда, ушбу объектлар учун:
- банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
- столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
- бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
- ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
- ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.