Умумий овқатланиш объектлари фаолиятини тиклаш учун қандай талаблар белгиланди?
- 15 июндан умумий овқатланиш жойларига рухсат берилди. Бунда нималарга риоя қилиш керак?
Ушба саволга АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоб берди:
- Умумий овқатланиш объектлари фаолияти тикланишига қуйидаги талаблар белгиланди:
• банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
• фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;
• столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
• бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
• ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.
Эслатиб ўтамиз, Махсус комиссия қарорига кўра, 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари фаолиятига карантин талаблари асосида рухсат берилди.