“Unique Marketing group” совриндорга ютуқ бериш мажбуриятини бажарган

Жорий йилнинг 29 октябрь куни сайтимизда “Самарқандда "Нексия 3" ютиб олган фуқаро ютуғини бир амаллаб қўлга киритди” сарлавҳаси билан мақола эълон қилинганди. Ахборотда келтирилган масала юзасидан ушбу ютуқли ўйин ташкилотчиси «Unique Marketing group» компанияси томонидан қуйидагича изоҳ билдирилди.

“2019 йил 31 августда ютуқли ўйиннинг учта ғолибидан биринчиси аниқланди ҳамда самарқандлик фуқаро Дониёр Зубайдов автомобиль совриндорига айлангани ҳақида хабардор қилинган. Шунингдек, унга ташкилотчи томонидан автомобиль 2019 йилнинг 18 октябрида (90 кунда) етказиб берилиши тушунтирилган.

Булар “Unique Marketing group” компанияси Дониёр Зубайдовнинг олдида ўз мажбуриятларини бажарганлигини кўрсатади. Автомобиль ютуғини олиш санаси кечикканлиги ғолибнинг қувончини бироз сусайтирган бўлиши мумкин. Аммо ҳаммаси яхшилик билан тугади. Янги “Nexia 3”нинг калити қонуний соҳибига топширилди».