“Ургут садоси” тугатиладими?

Ургут тумани ҳокимлиги ва халқ депутатлари туман Кенгашининг нашри бўлган “Ургут садоси” газетаси ўз вақтида нафақат Самарқанд вилояти, балки республикамизда ҳам ўз ўрни, овозига эга нашр эди.

Афсуски, кейинги пайтда газетанинг “садоси” сезилмаяпти. Газета муҳаррирининг кетма-кет алмаштирилиши, таҳририятдаги иқтисодий муаммолар ижодий муҳитга ҳам салбий таъсир этгани табиий. Ходимларнинг айтишича, нашрнинг охирги сони жорий йил май ойининг бошида чиққан.

Энг ёмони, ходимларга март ойидан буён маош берилмаган.

“Бизнинг дардимизни ким эшитади?”, “Бизнинг ҳолимизни сўрайдиганлар борми?”, дея куйиниб мурожаат қилмоқда таҳририят ходимлари.

Ярим миллион аҳоли яшайдиган туманда газета ўқийдиган одам қолмадими ёки газетага эътибор берадиган раҳбарларми?