Ургут туманида ташаббускор ҳомийлар томонидан 18 та мактабга сув тармоғи тортилди
Ургут туманидаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари мавжуд бўлган 26 та умумтаълим мактаблари ўрганиб чиқилди.
Туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларидаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич 650 миллион сўм ажратилиши белгиланган эди.
Юқорида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлиги, фаоллар ва ҳомийлар томонидан жорий йилнинг 30 август ҳолатига 20 та умумий ўрта таълим мактабидаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар бартараф қилиниб, бюджетдан ажратилиши лозим бўлган маблағ тежаб қолинди. Сабаби, ташаббускор ҳомийлар томонидан 18 та мактабга сув тармоғи тортилди, 2 та мактабда эса артезиан қудуғи янгидан қазилди.
Колган 6 та мактабни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Қисқа муддатда ушбу муаммо ҳам бартараф этилади, деб хабар бермоқда Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.