Ургутда героин гиёҳвандлик моддасининг савдосига чек қўйилди
Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси тоғли ва чегарадош ҳудудлардаги тезкор бўлинмалари ходимлари томонидан Ургут тумани "Торинжак" маҳалласида яшовчи, 1963 йилда туғилган, Г.М. кўп миқдорда героин гиёҳвандлик моддасини сотиш ва яшаш манзилида сақлаб келаётганлиги тўғрисида тезкор маълумот олинган.
Ушбу жиноий фаолиятни фош этиш мақсадида 18 январь куни Ургут туманининг “Алгар” маҳалласида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Г.М., Ж. исмли шахсга икки дона қоғоз бўлагига қадоқланган героин гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ушланган. Унинг "Дамас" машинаси кўздан кечирилганда, автомашина салон қисмида 2 дона гугурт қутиларига солинган, 7 дона қоғоз бўлагига ва 1 дона селофан пакет бўлагига қадоқланган соф вазни 0,96 грамм миқдоридаги героин моддаси борлиги аниқланган.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.