Ургутда Ғиждувон маҳалласи туманда энг намунали деб топилди

27 август куни тумандаги “Ғиждувон” маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят миқёсида хотин-қизлар фаолининг жорий йилда бажарган ишлари сарҳисоби бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда Республика аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш маркази вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирок этди.

Семинар давомида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги”ги қонунларга асосан хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда маҳалалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Семинар сўнггида Ғиждувон маҳалласи хотин-қизлар фаоли Нодира Мўминованинг иш фаолияти туман миқёсида намунали деб топилди. “Ғиждувон” маҳалла фуқаролар йиғини эса энг туманда намунали деб тан олинган.

Таъкидланишича маҳаллада хотин-қизлар фаолининг саъй-ҳаракатлари ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўзининг натижасини берган. Ишсиз хотин-қизлар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган, оилавий ажримлар, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик каби салбий ҳолатлар олди олинган.