Ургутдаги постдан ниқобсиз ўтмоқчи бўлган шахс қамалди

Ургут туманида истиқомат қилувчи Б.Н. 2020 йил 25 апрель куни соат 15:50 ларда жамоат жойида ниқобсиз ҳолда, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ, ЙҲХБ, ДХХ, Миллий гвардия ходимлари хизмат олиб бораётган Ургут шаҳар Боғишамол маҳалласи ҳудудидан ўтган “Ургут-Қоратепа” автомобиль йўлидаги блок-постга кириб келганида, унга карантин қоидаларига риоя қилишини тушунтириб, ниқоб тақиб олишни талаб қилган ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармасдан, ҳуқуқбузарликни давом эттириб, оммани ўзига жалб қилган. Унинг фуқароларни ички ишлар ходимларига бўйсунмасликка даъват қилиб, қаршилик кўрсатганлиги аниқланган ва маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ургут тумани маъмурий судининг қарори билан Б.Н. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми, 194-моддаси

1-қисми ва 195-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилганликда айбланиб, унга нисбатан 15 сутка қамоққа олиш жазоси тайинланди.