Ургутлик Ҳусниддин Нишонов Ўзбекистоннинг жорий йилдаги энг яхши футзалчиси
"ENG ZOʼR Uz Football Awards-2022'' тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхшилари эълон қилинди.
Унга кўра, ургут туманида яшовчи Ҳусниддин Нишонов – «Йилнинг энг яхши футзалчиси» деб топилди. Нишонов Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Осиё Кубогида бронза медалини қўлга киритди, "Жиззах Кентекс" билан мамлакат чемпионига айланди.
Биродар Абдураимов – «Ўзбек футболи нуронийси»,
Анвар Охунов – «Фидойилик рамзи»,
Вадим Агишев, Розиябону Юсупова – энг яхши ҳакамлар,
«Хоразм» футбол клуби – «фейр-плей» соврини,
Фарҳод Нишонов – «Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи»,
Аббосбек Файзуллаев – «Ёш юлдуз»,
Баҳодир Аҳмедов – «Энг яхши футзал мураббийи»,
Владислав Хан — «Энг яхши мураббийи»,
Мафтуна Шойимова – «Энг яхши аёл футболчиси»,
Диёра Ҳабибуллаева – Олий лигаси тўпурари.
Виктор Кумиков – Про-лиганинг энг яхши мураббийи, энг яхши футболчиси «Бухоро» клуби аъзоси, Рўзимбой Аҳмедов лойиқ кўрилди.
Драган Черан – «Суперлиганинг энг яхши футболчиси»,
Рўзиқул Бердиев – «Суперлиганинг энг яхши мураббийи»,
Тимур Кападзе – «2022 йилнинг энг яхши мураббийи»,
Жамшид Искандеров — энг яхши футболчи совринларига эга чиқди.